Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергетикаси рекорд кўрсаткичга эришди

Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергетикаси рекорд кўрсаткичга эришди

Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергетикаси рекорд кўрсаткичга эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларида суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда соҳавий энергетика тузилмалари хабар қилди.

13 май ҳолатига кўра, мамлакатдаги йирик қуёш ва шамол электр станциялари бир сутка давомида жами 62,4 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Ушбу ҳажмнинг 36 млн кВт⋅соати қуёш энергетикаси, 26,4 млн кВт⋅соати эса шамол энергетикаси ҳиссасига тўғри келган. Мазкур кўрсаткич умумий электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг қарийб 29 фоизини ташкил этган.

Маълум қилинишича, бу натижа аввалги рекорддан 10,4 млн кВт⋅соатга юқори бўлиб, тахминан 20 фоизлик ўсишни кўрсатган.

Бундан аввалги энг юқори кўрсаткич жорий йилнинг 28 апрель куни қайд этилган бўлиб, у 52 млн кВт⋅соатни ташкил қилган.

Гидроэлектр станциялари ҳиссаси ҳам қўшиб ҳисобланганда, 13 май куни соат 12:00 ҳолатига кўра «яшил» энергиянинг умумий электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улуши 59 фоизга етган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг