Ўзбекистонда иссиқлик тарифини фиксация қилиш тартиби ўзгарди
Ўзбекистонда иссиқлик тарифини фиксация қилиш тартиби ўзгарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда аҳоли учун иссиқ сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини олдиндан тўлов амалга оширилганда қўллаш тартиби ўзгартирилди. Бундай ҳолатларда амалдаги тарифни фиксация қилиш муддати 12 ойдан 2 ойга қисқартирилди.
Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди. Қайд этилишича, тегишли ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 194-сон қарори билан тасдиқланган кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 95-бандига киритилган.
Янги қоидаларга мувофиқ, олдиндан тўлов амалга оширилганда тариф тўлов санасида фиксация қилинади ва тўланган аванс миқдори доирасида сақланади, бироқ бу муддат икки ойдан ошмаслиги керак. Агар ушбу давр ичида тарифлар ўзгарса, аввалдан тўланган хизмат ҳажми бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилмайди.
Икки ойлик муддат тугагач, иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар амалдаги тарифлар асосида амалга оширилади.
Мазкур ўзгаришлар аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматларига татбиқ этилади.