Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,1%га ошди

UzDaily таҳририяти · 09.07.2026 · 18:30 · 20 views
Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,1%га ошди

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,1%га ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 45,45 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, олти ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 45 млрд 451,8 млн кВт·соатни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2 млрд 995,3 млн кВт·соатга кўпдир.

Шу даврда электр энергияси истеъмоли 44 млрд 42,9 млн кВт·соатни ташкил қилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 2 млрд кВт·соатга ёки 4,7 фоизга ошган.

Июнь ойида ҳам электр энергияси ишлаб чиқариш ўсиш суръати жадаллашди. Бир ой давомида мамлакатда 7 млрд 751,1 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 921,1 млн кВт·соатга ёки 13,5 фоизга кўпдир.

Июнь ойида электр энергияси истеъмоли 7 млрд 707,9 млн кВт·соатга етди. Бу 2025 йилнинг шу ойига нисбатан 609,6 млн кВт·соатга ёки 8,6 фоизга кўпроқдир.