Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва ГЕНЕРИУМ биофарматсевтик лойиҳаларни муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 09.07.2026 · 20:00 · 29 views
Ўзбекистон ва ГЕНЕРИУМ биофарматсевтик лойиҳаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ГЕНЕРИУМ биофарматсевтик лойиҳаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Россия Федерациясига хизмат сафари доирасида мамлакатнинг етакчи биотехнологик компанияларидан бири — АО «ГЕНЕРИУМ» раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда биотехнология асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, инновацион инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, технологиялар трансфери ҳамда Ўзбекистонда замонавий биофармацевтика ишлаб чиқаришини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунлари икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, илғор технологияларни Ўзбекистонга жалб этиш ва мамлакатимизда биотехнологик фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратади.