Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркия ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиради

UzDaily таҳририяти · 09.07.2026 · 20:10 · 22 views
Ўзбекистон ва Туркия ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Туркия ижтимоий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти Туркия Республикаси Президентининг Турк дунёси масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Куршад Зорлу билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ижтимоий ҳимоя соҳасига рақамли ечимларни жорий этиш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, адаптив спортни ривожлантириш, шунингдек, Туркиянинг вақф ва хайрия тизими тажрибасини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва амалий шерикликни мустаҳкамлашга тайёрлик билдирилди.