Ўзбекистонда балиқ овлаш ҳажми ярим йилда 37 фоизга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йил январь–июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 75,3 минг тонна балиқ овланди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Идора маълумотларига кўра, балиқ овлаш ҳажми 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 37,1 фоизга ошган.
Энг катта балиқ овлаш ҳажми Хоразм вилоятида қайд этилди. Бу ерда олти ой давомида 12,6 минг тонна балиқ овланган. Кейинги ўринларда 8,4 минг тонна билан Наманган вилояти, 7,5 минг тонна билан Тошкент вилояти, 7,1 минг тонна билан Андижон вилояти ва 6,5 минг тонна билан Сирдарё вилояти жой олган.
Жиззах вилоятида 6,0 минг тонна, Фарғона вилоятида 5,8 минг тонна, Қорақалпоғистон Республикасида 5,4 минг тонна, Навоий вилоятида эса 5,2 минг тонна балиқ овланган.
Ҳисобот даврида Самарқанд вилоятида 4,1 минг тонна, Бухоро вилоятида 2,9 минг тонна, Сурхондарё вилоятида 2,4 минг тонна ва Қашқадарё вилоятида 1,5 минг тонна балиқ овланган.