Ўзбекистонда алоқа хизматлари ҳажми 51,9 трлн сўмга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йил январь–июнь ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 51,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Энг катта улуш компьютер дастурлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг ҳажми олти ой давомида 25,1 триллион сўмга етди.
Телекоммуникация хизматлари ҳажми 14 триллион сўмни, ахборот соҳаси хизматлари ҳажми эса 8,6 триллион сўмни ташкил қилди.
Ҳисобот даврида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги бошқа хизматлар ҳажми 4,3 триллион сўмга тенг бўлди.