Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Хитойнинг косметика компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily · 15.06.2026 · 18:10 · 21 views
Ўзбекистон Хитойнинг косметика компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Хитойнинг косметика компанияси билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган етакчи косметика компанияларидан бири билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар шериклик муносабатларини ривожлантириш имкониятлари, шунингдек ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва косметика индустриясини ривожлантириш бўйича замонавий ёндашувларни кўриб чиқди. Хитой компанияси бренд бошқаруви ҳамда маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш стратегиялари бўйича ўз тажрибасини тақдим этди.

Учрашув давомида Ўзбекистон томони миллий бозор салоҳияти, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ривожлантириш учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.

Хитой томони Ўзбекистон бозорини янада батафсил ўрганиш ва истиқболда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларига қизиқиш билдирди.

UzDaily · 👁 21 views · 15.06.2026 · 18:10