Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон World Boxing ташкилоти аъзосига айланди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.11.2024 · 10:35 · 674 views
Ўзбекистон World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
Ўзбекистон World Boxing ташкилоти аъзосига айланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон бокс федерацияси IBAни тарк этиб, World Boxing халқаро бокс ташкилоти аъзолигига қабул қилинди.

Бу қарор IBA аъзоси бўлган миллий федерациялар вакилларига 2028 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш тақиқлангани билан боғлиқ.

World Boxing Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Гватемала ва Лаоснинг аъзолик аризасини қабул қилган ва шу тариқа, ташкилотга аъзо миллий федерациялар сони 55 тага етган.