Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хорватия қонунчилик мулоқоти ва делегациялар алмашинувини фаоллаштиришга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 17.02.2026 · 20:15 · 212 views
Ўзбекистон ва Хорватия қонунчилик мулоқоти ва делегациялар алмашинувини фаоллаштиришга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Хорватия қонунчилик мулоқоти ва делегациялар алмашинувини фаоллаштиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Хорватия парламенти Конституция, регламент ва сиёсий тизим қўмитаси раиси Иван Маленица билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар қонунчилик фаолияти, парламентлараро мулоқотни, қўмиталар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда делегациялар алмашинувини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан фармацевтика, тиббий технологиялар, саноат ускуналари, тўқимачилик, агроқайта ишлаш ҳамда транспорт-логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.