Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой стратегик шерикликни мустаҳкамламоқда

UzDaily · 23.03.2026 · 21:05 · 208 views
Ўзбекистон ва Хитой стратегик шерикликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Хитой стратегик шерикликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026-Ўзбекистон ва Хитой стратегик шерикликни мустаҳкамламоқдайил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюнни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳамкорликнинг барча соҳаларда динамик ривожланаётгани қайд этилиб, уни янада кенгайтиришга тайёрлик билдирилди.

Ташқи ишлар вазирликлари икки ва кўп томонлама кун тартиби бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

UzDaily · 👁 208 views · 23.03.2026 · 21:05