Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Туркиянинг TOKI компанияси уй-жойларни таъмирлаш бўйича синов дастурини ишлаб чиқади

UzDaily таҳририяти · 26.06.2026 · 15:20 · 31 views
Ўзбекистон ва Туркиянинг TOKI компанияси уй-жойларни таъмирлаш бўйича синов дастурини ишлаб чиқади

Ўзбекистон ва Туркиянинг TOKI компанияси уй-жойларни таъмирлаш бўйича синов дастурини ишлаб чиқади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркияга ташриф давомида Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш милиий қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Анқара шаҳрида Уй-жой қурилиш давлат бошқармаси (TOKI) раҳбари Мустафа Сунгур билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида TOKIнинг даромад тақсимлаш модели асосида аҳолини сифатли ва арзон уй-жой билан таъминлаш ҳамда эскирган турар-жой фондини реновация қилиш борасидаги тажрибаси билан танишилди.

TOKI раҳбари M.Sungur Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси билан ҳамкорликда туркиялик мутахассисларини жалб қилган ҳолда пилот реновация дастурини биргаликда ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади – мамлакатдаги муҳтож аҳоли қатламларини соғлом шаҳар муҳитида етарли миқдорда хавфсиз ва арзон ижтимоий уй-жойлар билан таъминлаш ҳисобланади. TOKI фаолияти давомида 1,7 млн ижтимоий уй-жойни фойдаланишга топширган.

Учрашув якунида уй-жой қурилиши, реновация ва шаҳарсозлик соҳаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.