Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Туркия транспорт логистикаси ва инфратузилмаси соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.11.2024 · 21:51 · 546 views
Ўзбекистон ва Туркия транспорт логистикаси ва инфратузилмаси соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Туркия транспорт логистикаси ва инфратузилмаси соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Британия – Туркия темир йўллари форуми” доирасида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Туркия Транспорт ва инфратузилма вазири ўринбосари Энвер Искурт билан учрашди.

Учрашувда Транспорт вазири ўринбосари Энвер Искурт Туркияда амалга оширилган ҳамда истиқболдаги йирик транспорт инфратузилма лойиҳалари билан батафсил таништириб ўтди.

Ўз навбатида Жасурбек Чориев бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ҳамда Тошкент — Самарқанд йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Учрашув давомида томонлар транспорт логистикаси ва инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ўзаро ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

Сафар якунида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Ўрта Ер денгизида жойлашган Мерсин портига ташриф буюриб порт имкониятлари билан яқиндан танишди. Ўзбекистон ҳамда Ўрта ва Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Европа давлатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутувчи мазкур порт имкониятларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар ўрганилди.