Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар ва бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди

Дилафруз Ниязова · 14.01.2026 · 14:48 · 295 views
Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар ва бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар ва бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Насредин Исматулло билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати ҳамда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.