Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия ТИВлари Президентлар учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.04.2016 · 19:17 · 624 views
Ўзбекистон ва Россия ТИВлари Президентлар учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Россия ТИВлари Президентлар учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Москвага бўладиган ташрифига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилишди.

Мазкур учрашув 2016-йилнинг 21-апрель куни Москва шаҳрида ўтказилди. Учрашувда Россия томонидан Григорий Карасин ва Ўзбекистон томонидан Саидикром Ниёзхўжаевлар иштирок этишди.

Томонлар Ўзбекистон-Россия муносабатларини ўз ичига олган кун тартибидаги долзарб масалаларни, юқори даражада ўтиши кутилаётган Ўзбекистон-Россия учрашувига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Москвага бўладиган ташрифи апрель ойига режалаштирилган.