Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Беҳзод Ҳожиматов · 10.10.2016 · 11:48 · 437 views
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розуқулов Остонада Қозоғистон Республикаси Бош вазири Боқитжон Соғинтаев билан музокара олиб борди.

Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон мазкур йўналиш бўйича аввалги эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор бериш лозимлигини қайд этишди.