Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Дилафруз Ниязова · 10.02.2026 · 21:22 · 255 views
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлаш суръати барқарор экани мамнуният билан қайд этилди. Саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда, йирик инфратузилмавий лойиҳалар, шу жумладан, “Хитой ­– Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ва Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича биргаликдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.