Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Қўшма баёнот имзоладилар

Дилафруз Ниязова · 11.12.2025 · 18:25 · 290 views
Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Қўшма баёнот имзоладилар
Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Қўшма баёнот имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Қўшма баёнотни имзоладилар.

Шунингдек, етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув механизмини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.