Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Ўзбекистон ва Ўмон туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

Дилафруз Ниязова · 13.11.2025 · 17:14 · 323 views
Ўзбекистон ва Ўмон туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди
Ўзбекистон ва Ўмон туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ар-Риёд шаҳрида (Саудия Арабистони) ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 26-сессияси доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ўмон Султонлиги мерос ва туризм вазири Салим Ал-Маҳруқий билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар икки мамлакат туризм идоралари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни тайёрлаш ва имзолаш масаласини муҳокама қилдилар ҳамда шерикликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Маданий, тарихий ва экотуризмни ривожлантириш, сайёҳлик объектларини бошқариш соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек Ўзбекистон ва Ўмоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишга қаратилган ўзаро реклама тадбирлари ва халқаро кўргазма ҳамда форумларда иштирок этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.