Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Ўмон транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 19.02.2026 · 16:30 · 290 views
Ўзбекистон ва Ўмон транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Ўмон транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 15–17 февраль кунлари Ўмон Султонлиги Транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари вазири ўринбосари Хамис Ал-Шаммахий бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида 16 февраль куни транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Уммонлик ҳамкасби Хамис Ал-Шаммахий бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди. Хусусан, томонлар Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон транспорт коридорининг барча иштирокчилари билан "Ашхобод келишуви" доирасидаги ҳамкорлик ҳамда фуқаро авиацияси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этишди.

Шунингдек, Ўмон Султонлигининг Салала, Соҳар ва Дуқм портлари орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтириш, мультимодал логистика йўналишларини ривожлантириш ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.