Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ўмон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

UzDaily таҳририяти · 02.07.2026 · 15:35 · 15 views
Ўзбекистон ва Ўмон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ўмон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 июль куни Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмон Султонлиги иқтисодий масалалар бўйича Бош вазири ўринбосари девони Бош котиби Яъруб бин Абдуллоҳ ал-Яърубий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда саноат соҳаларидаги кенг кўламли, ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, келишилган ташаббусларни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.