Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Россия элчиси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Россия элчиси билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон–Россия стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, туризм соҳасидаги алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали амалий ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан БМТ, ШҲТ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди.