Ўзбекистон

Ўзбекистон ва OYAK саноат ва қурилиш соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва OYAK саноат ва қурилиш соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва OYAK саноат ва қурилиш соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида “OYAK” компанияси бош ижрочи директори Мурат Ялчинташни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда Туркия билан стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, бу жараёнда ишбилармон доира вакилларининг ўрни ва ҳиссаси беқиёс эканини қайд этди.

Мулоқот чоғида туркиялик ҳамкор ҳар бир сармоядор учун катта имкониятлар майдонига айланиб бораётган Янги Ўзбекистонда кимё саноати, геология ва қурилиш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, Янги Тошкентда турар жой мажмуалари ва ташқи инфратузилма объектлари қурилишида фаол иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.