Ўзбекистон ва Норвегия Афғонистон бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Норвегия Афғонистон бўйича ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Норвегиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хелен Санд Андресен билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар Афғонистон йўналишидаги ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилиб, афғон муаммосини ҳал этиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Х.Андресен Афғонистон бўйича минтақавий даражада ягона ёндашувни шакллантириш борасида Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, ушбу мамлакатни минтақавий боғлиқлик жараёнларига жалб этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.