Ўзбекистон ва Корея меҳнат соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Корея меҳнат соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жураев ҳамда Корея Меҳнат ва бандлик хизмати (KLES) Генерал котиби ва бош директори Пак Жонг Пил бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида меҳнат инспекцияси тизимини такомиллаштириш, меҳнат муҳофазаси соҳасида халқаро тажрибаларни жорий этиш, меҳнат инспекторлари салоҳиятини ошириш, рақамли назорат механизмларини ривожлантириш ҳамда норасмий секторда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар меҳнат ва бандлик соҳасида сиёсий маслаҳат ва қўшма ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Мазкур меморандум меҳнат инспекцияси тизимини модернизация қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади