Шошилинч
Иқтисод

Ўзбекистон ва Канада инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Канада инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Канада инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди / Фото: Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 ноябрь куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов мамлакатдаги Канада элчиси Кристофер Дагган билан учрашди. Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Учрашувда геология, тоғ-кон саноати, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларини Канада бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро бизнес-миссиялар ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш имкониятларини ҳам кўриб чиқди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.