Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Жазоир икки томонлама алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жазоир икки томонлама алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Жазоир икки томонлама алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди / Фото: Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Жазоир Халқ Демократик Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жамила Ашур билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, яқин истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳамда долзарб минтақавий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.