Ўзбекистон ва Италия парламентлараро мулоқотни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Италия парламентлараро мулоқотни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Италия парламентлараро мулоқотни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 15 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев Италия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси депутати, “Италия – Марказий Осиё” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Фабрицио Бенцони бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш масалаларига эътибор қаратди.

Суҳбат чоғида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, улар ўртасида мунтазам мулоқотни таъминлаш, қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг