Ўзбекистон ва Ҳиндистон гастрономик туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамкорлигида гастрономик туризмни ривожлантиришга бағишланган фестиваль бўлиб ўтди.
Тадбир туризм соҳаси вакиллари, ресторан ва меҳмонхона бизнеси мутахассислари, соғлом овқатланиш бўйича экспертлар ҳамда замонавий гастрономия йўналишларини ривожлантиришга қизиқувчи кенг жамоатчиликни бир майдонга жамлади.
Фестиваль маҳаллий мавсумий маҳсулотлардан тайёрланган таомлар дегустацияси билан якунланди. Иштирокчилар Ўзбекистоннинг бой ва ранг-баранг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳайвон маҳсулотларидан фойдаланмасдан ҳам замонавий, мувозанатли ва талабгир таомлар яратиш имконини беришига амалда гувоҳ бўлдилар.
Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида туризм, гастрономия ҳамда барқарор ривожланиш соҳаларидаги самарали ҳамкорликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлиб, тажриба алмашиш ва меҳмондўстлик саноатига илғор халқаро амалиётларни жорий этишга хизмат қилди.