Иқтисод

Ўзбекистон ва Evyap Holding OSTIM Global саноат зонасида лойиҳани амалга оширишни тезлаштиради

Ўзбекистон ва Evyap Holding OSTIM Global саноат зонасида лойиҳани амалга оширишни тезлаштиради
Ўзбекистон ва Evyap Holding OSTIM Global саноат зонасида лойиҳани амалга оширишни тезлаштиради / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарада “Evyap Holding” компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Ўмер Эвьяпни қабул қилди.

Мулоқот чоғида компания раҳбари Янги Ўзбекистонда турк компаниялари учун яратилаётган қулай шарт-шароит ва тақдим этилаётган кенг имтиёзлар туфайли уларнинг сони йил сайин ўсиб бораётганини қайд этди.

“Evyap Holding” компанияси шахсий гигиена ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги бой тажрибасидан келиб чиқиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлиги билдирилди.

Учрашувда “OSTIM Global” Ўзбекистон – Туркия саноат зонасида йўлга қўйилаётган янги лойиҳани жадаллаштиришга келишиб олинди. Шунингдек, ишлаб чиқариш учун зарур хомашёни маҳаллийлаштириш имконияти атрофлича кўриб чиқилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.