Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Туризм

Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Дилафруз Ниязова · 12.11.2025 · 18:27 · 299 views
Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти 26-Бош Ассамблеяси доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ар-Риёд шаҳрида Эроннинг Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Саид Ризо Амирий билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлаш ва халқаро туризм бозорида Буюк Ипак йўли меросини кенг тарғиб қилиш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида икки давлат ўртасида туризм соҳасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.