Ўзбекистон ва БМТ гендер тенглигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро шаҳрида Осиё хотин-қизлари II форуми доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Аёлларга нисбатан камситишларни бартараф этиш қўмитаси раиси Нахла Ҳайдар билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида мамлакатимиз 2030 йилгача мўлжалланган Гендер тенглик стратегияси амалга оширилаётгани, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги,  “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилингани таъкидланди.

Нахла Ҳайдар Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Томонлар хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, айниқса қишлоқ жойларда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик соҳасида миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш ҳамда хотин-қизлар лидерлигини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Бухоро шаҳрида Осиё хотин-қизлари II форуми доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Аёлларга нисбатан камситишларни бартараф этиш қўмитаси раиси Нахла Ҳайдар билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида мамлакатимиз 2030 йилгача мўлжалланган Гендер тенглик стратегияси амалга оширилаётгани, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги,  “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилингани таъкидланди.

Нахла Ҳайдар Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Томонлар хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, айниқса қишлоқ жойларда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, гендер тенглик соҳасида миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш ҳамда хотин-қизлар лидерлигини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг