Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Беларус темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 06.11.2024 · 19:51 · 422 views
Ўзбекистон ва Беларус темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Беларус темир йўл маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича Кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва Беларус темир йўллари раҳбари Веренич Валерий Емелянович ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги юк ташиш ҳажмини ошириш, ҳаракат таркиби қисмларини янгилаш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар, юк вагонларидан самарали фойдаланишни ошириш мақсадида ҳамкорликда маркетинг ўрганишларини амалга оширишга келишиб олдилар. Бу тадқиқотлар бозор эҳтиёжларини аниқлаш ва юк ташиш самарадорлигини оширишга йўналтирилади.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Беларус темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида англашув Меморандуми имзолашга келишилди.

Шунингдек, Беларус темир йўллари раҳбари Веренич Валерий Емелянович "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати билан жамият раҳбари З.Нарзуллаевни ва жамиятнинг барча ходимларини самимий муборакбод этди.