Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

UzDaily · 22.05.2026 · 20:20 · 150 views
Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Австралиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жон Гиринг билан (қароргоҳи Москва шаҳрида) учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар Афғонистондаги жорий вазият, шунингдек, Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг айрим масалаларини муҳокама қилди.

Ж. Гиринг Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича яхлит минтақавий позицияни ишлаб чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ҳамда Тошкент ва Канберра ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан томонлар ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади.