Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси ва авиация технологиялари соҳасида JBIC ва ITOCHU билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Дилафруз Ниязова · 19.02.2026 · 16:15 · 227 views
Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси ва авиация технологиялари соҳасида JBIC ва ITOCHU билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси ва авиация технологиялари соҳасида JBIC ва ITOCHU билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 16 февраль куни Транспорт вазири ўринбосари Илхом Абдугафаров "Япония халқаро ҳамкорлик банки" (JBIC) ва ITOCHU компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, Учрашувда республика ҳудудидаги навигация ускуналарини янгилаш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш, парвозларни радиотехник таъминлаш ускуналарини модернизация қилиш лойиҳасини молиялаштириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳа доирасида кўзда тутилган жараёнларни жадаллаштиришга келишди.