Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВда ХХР Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.04.2016 · 16:25 · 648 views
Ўзбекистон ТИВда ХХР Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВда ХХР Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 22-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда бўлажак қўшма тадбирларда, жумладан Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасидаги тадбирларда Хитой делегацияси иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди.