Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Дания элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Дилафруз Ниязова · 01.08.2025 · 16:50 · 315 views
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Дания элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Дания элчисининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Даниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Еспер Варнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича, жумладан, турли соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва бошқа йўналишларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Бахтиёр Саидов ТИВ ҳамкорликнинг барча имкониятларини ишга солиш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади ва жаноб элчига Ўзбекистондаги муваффақиятли фаолият тилади.