Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Урозов «Рубин»га ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Урозов ижара асосида Қозоннинг «Рубин» клубига ўтди. Бу ҳақда Россия футбол клуби маълум қилди.
«Рубин» ва Самарқанднинг «Динамо» клуби ўртасидаги ижара шартномаси 2026 йил охирига қадар амал қилади. 22 ёшли футболчи янги жамоасида 13-рақам остида тўп суради.
Россия клубига ўтишидан аввал Урозов Самарқанднинг «Динамо» жамоасида тўп сурган, шунингдек, Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» ҳамда Туркиянинг «Эюпспор» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳимоячи олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган. Шунингдек, у яқинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг икки учрашувида ҳам иштиро