Спорт

Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси Қирғизистонга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси Қирғизистонга мағлуб бўлди
Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси Қирғизистонга мағлуб бўлди / Фото: UFA.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси 2026 йил 12 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Самандар Абдувоитов тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва Қирғизистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

18-дақиқада Бегзод Мирқосимов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 38-дақиқада Нурдин Мендибаев ғалаба голини уриб, майдон эгаларига ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, учрашув Қирғизистон ёшлар футзал терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашув давомида 25-дақиқада Низомиддин Зиёҳиддинов ва Айбек Қирғизов, 26-дақиқада Марлен Замирбеков, 40-дақиқада эса Бабур Бейшенов сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.