Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларус билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 13.07.2025 · 11:01 · 346 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларус билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларус билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Беларус Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Беларус ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашилди.