Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қувайт Амири девони ишлари бўйича давлат вазири билан музокаралар ўтказди

Дилафруз Ниязова · 17.04.2025 · 11:30 · 318 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қувайт Амири девони ишлари бўйича давлат вазири билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қувайт Амири девони ишлари бўйича давлат вазири билан музокаралар ўтказди  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт Амири девони ишлари бўйича давлат вазири Шайх Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Муборак ас-Сабаҳ билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Кувайтнинг Ислом олами бирдамлигини мустаҳкамлашда тутган муҳим ўрнини қайд этди ва анъанавий илиқ қабул учун миннатдорлик изҳор этди. Томонлар эришилган келишувлар икки мамлакат халқлари манфаати йўлида икки томонлама муносабатларни жадал ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Учрашув ўзаро тушуниш ва конструктив мулоқот руҳида ўтди.