Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Биржалар

Ўзбекистон Республика фонд биржаси Abu Dhabi Commercial Bank билан ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily · 30.01.2026 · 11:50 · 240 views
Ўзбекистон Республика фонд биржаси Abu Dhabi Commercial Bank билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Республика фонд биржаси Abu Dhabi Commercial Bank билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Тошкент» Республика фонд биржаси раҳбарияти Abu Dhabi Commercial Bank (ADCB) вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистондаги капитал бозори, жумладан фонд бозорининг фаолияти, амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар инвестиция муҳитини такомиллаштириш, халқаро тажрибани жорий этиш ва молия бозорлари инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

UzDaily · 👁 240 views · 30.01.2026 · 11:50