Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

UzDaily таҳририяти · 09.07.2026 · 17:45 · 23 views
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Минск шаҳридаги Мустақиллик саройида расмий ташриф билан Беларусь Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди.

Сарой олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Давлатимиз раҳбарини Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко самимий кутиб олди.

Давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.