Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.06.2017 · 12:26 · 293 views
Ўзбекистон Президенти Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Хитой Раисига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпинга Синчуан провинциясидаги кўчки натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

“Сизга ва бутун Хитой халқига мазкур ҳодиса сабабли самимий таъзия билдираман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман”, - дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.