Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

UzDaily · 11.10.2024 · 01:17 · 585 views
Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарини аэропортда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Тангригули Атахаллиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Асосий тадбирлар эртага, 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон етакчиси туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган " Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги – тинчлик ва тараққиёт асоси" халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Давлатимиз раҳбари тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.