Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

UzDaily · 16.06.2026 · 22:00 · 35 views
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиевни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Икки мамлакат етакчилари ўртасида савдо-иқтисодиёт, транспорт, сув-энергетика соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар дастурлар ва ҳудудлараро алмашинувларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро ҳамкорлик ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар кун тартибини бойитиш мақсадида Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари давомида ҳамда бошқа шериклик механизмлари доирасида янги лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

UzDaily · 👁 35 views · 16.06.2026 · 22:00