Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Остонага жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Остонага жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти Остонага жўнаб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 21 апрель куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари эртага Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.