Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Олмаотага ташриф буюрди

Ўзбекистон Президенти Олмаотага ташриф буюрди
Ўзбекистон Президенти Олмаотага ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди. Ўзбекистон етакчиси шарафига фахрий қоровул сафланди ва икки мамлакат байроқлари кўтарилди.

Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари норасмий учрашув ўтказадилар. Кун тартибидан савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

 

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.