Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Эквадор Республикаси Президентига таъзия билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 21.04.2016 · 17:12 · 655 views
Ўзбекистон Президенти Эквадор Республикаси Президентига таъзия билдирди
Ўзбекистон Президенти Эквадор Республикаси Президентига таъзия билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Эквадор Республикаси Президенти Рафаэль Виценте Корреа Делгадога мамлакатнинг шимолий-ғарбий соҳилидаги талофатли зилзила натижасида кўп сонли инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликка олиб келиши муносабати билан самимий таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек жабрланганларга ҳамдардлик билдирди.