Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти АҚШга келди

Дилафруз Ниязова · 21.09.2025 · 09:11 · 446 views
Ўзбекистон Президенти АҚШга келди
Ўзбекистон Президенти АҚШга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига келди.

Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

АҚШнинг йирик корпорациялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ва етакчи компаниялари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.